Косонсой тумани "Истиқлол" маҳалласида бугунги кун ҳисобига 750та хонадонда 4219 нафар аҳоли 1015та оилада истиқомат қилади.
Аҳоли даромадлари асосан чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик ва боғдорчиликдан шаклланади.
Маҳалла раиси Абдуҳаким Халилов, ҳоким ёрдамчиси Шерзод Турсуновлар саъй-ҳаракатлари билан бугун маҳаллада иш билан банд, даромад олаётган аҳоли сони ортиб бормоқда.
Биргина мисол, маҳаллада яшовчи Абдулло Каримов 1993 йилдан буён туман Давлат ўрмон хўжалигида ишлайди.
У ўз тажрибаларини гулчилик билан давом эттирмоқда. Кузда бўшаган майдонлар ҳамда хонадони томорқасида 12 хил рангдаги хризонтемаларни парваришлаяпти.
Қизиқишлари ортидан маҳалла масъуллари кўмаги билан катта даромад топмоқда. Ҳатто қўшни давлатларга экспорт қиляпти.
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси унинг тажрибаларини бутун маҳаллага тадбиқ этиб, устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйишган.






