Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёни ижроси доирасида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда.
Худди шундай тадбирлар Косонсой туманида ҳам кўтаринкилик билан давом этмоқда. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол.
Хусусан, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 2-Озод сайлов округи депутати Рахмонов Қобилжон, 21-Ўзбекистон сайлов округи депутати Аҳмедов Зоҳирхон, 24-Обод сайлов окуруги депутати Расулов Фарҳоджон ҳамда 26-С.Шеърозий сайлов округи депутати Нуриддинов Зоҳиджонлар томонидан ўз ҳудудларидаги нуроний кексаларимиз ҳолидан хабар олиниб, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда уларга тиббий хизмат кўрсатилиб, меҳр дийдоридаги бу азизларни кўнглини шод этиш, уларни кайфиятларини кўтариш мақсадида маҳалаларда яшовчиларнинг ҳар бирларига туман Кенгаши депутатларининг эсдалик совғалари топширилди.






