Косонсой туманида жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бўлиб ўтган “Маданият карвони”, “Маънавият фестивали” тадбирлари Косонсой туманидаги Садриддин Айний кинотеатрида гала-концерт билан давом этди.

Бир олам қувонч, ёшларга шижоат бағишлаган тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Эришилаётган улкан ютуқлар туман аҳолисининг аҳиллиги, ҳалол, фидокорона меҳнати ва бетиним изланишлари эвазига қўлга киритилаётганини қайд этди.

Дилтортар концерт дастурлари, ўзларининг энг гўзал ижод намуналари, куй-қўшиқлари билан хушнуд этган шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кино санъати усталари, маънавият тарғиботчиларига чуқур миннатдорлик билдирилди.

Томошабинларни рақсга чорлаб, тинч, обод ва тўкин Ватанда аҳил, иноқ яшаётганидан фахр-ифтихор туйғусини янада мустаҳкамлади.