Косонсой тумани 8-сонли умумтаълим мактабида “Янги она тили ва адабиёт фани дарсликларнинг моҳияти” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ва барча туман халқ таълими бўлимлари ўзбек тили ва адабиёти фани методистлари ва тегишли фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Семинар қатнашчиларига тажрибали она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар ташкил этилди. Очиқ дарсларда Она тили ва адабиёт фанлари бўйича янги дарсликлар афзалликлари алоҳида таълим методлари ёрдамида ёритиб берилди.

Семинар сўнгида “Она тили - миллат руҳи” мавзусидаги адабий-бадиий кеча меҳмонларга тақдим этилди. Тадбирда Косонсой туман халқ таълими бўлими мудири С.Эргашев иштирок этиб, Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликлар ва уларда берилган мавзуларни ўқувчиларга тушунтиришда тўғри усул ва методларни қўллаш юзасидан семинар қатнашчилари билан фикр алмашди.