Япон жанг санъати дурдоналаридан бири бўлмиш Шинкиокушинкай каратэга Nur-Has каратэ маркази раҳбари Ҳасан Назаров томонидан асос солинган бўлиб, 30 йилдан бери оммалашиб келмоқда.

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни илк бор шинкиокушинкай каратэ бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати саралаш босқичи Косонсой туманидаги болалар спорт мактабида ўтказилди. Ушбу саралаш мусобақасига Республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан каратэчилар ташриф буюришди.

Мусобақада Шамсиддин Эшонов бошчилигидаги Косонсой Шинкиокушинкай каратэ жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди.