Янгиликлар
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари ва Ахборот хизмати раҳбарлари, интернет порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлар администраторлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда асосан 2023 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир доир фикр-мулоҳаза ва таклифлар тингланди.
- Сизлар халқ орасида юрасиз, кўплаб мурожаатларни тинглайсиз. Барча соҳа вакиллари билан учрашиб, муаммоларни тинглаш орқали ўзимизга чора-тадбирлар белгиламоқдамиз. Сизлар орқали яна кўпчиликнинг фикрини инобатга олишни режалаштирганмиз, - деди вилоят ҳокими.
Шундан сўнг журналист ва блогерларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланди. Унда асосан шаҳардаги тирбандлик, маиший чиқинди, коммунал хизмат кўрсатиш, тегишли мутасаддиларнинг медиа тадбирлар орқали фаолияти очиқлигини таъминлаш каби масалалар кўтарилди. Уларнинг ҳар бирига вилоят раҳбари ўз муносабатини билдирди ва ушбу мулоқот асосида тегишли масъулларга бугуннинг ўзида тегишли топшириқлар берилишини маълум қилди.
Бундай очиқ мулоқотларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олишди.
Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдек машаққатли ва шарафли вазифаларни амалга оширишда куч-қувват ва омад тилаймиз!
☑️ Масъулиятли ва заҳматли фаолиятингиз йўлида улкан муваффақиятлар ёр бӯлсин!
Маъмурий ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмалари қайта кўриб чиқилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнлари вақтинчалик тўхтатилган (https://t.me/vacancy_argos/8439).
Давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.
Бунда, лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди. Яъни, иккита вазирлик бирлашса, унинг ходимлари олдинги лавозимига тенг бўлган лавозимларга танловсиз ишга қабул қилиниши мумкин.
❗️Агарда сиз фаолият юритаётган ташкилотга ходимлар очиқ танловсиз ишга қабул қилинаётган бўлса бизга мурожаат қилинг, дейилади Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарида.
Бугун Косонсой тумани марказидаги “Улуғчинор” маданият ва истироҳат боғида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида ёшлар ва кенг жамоатчилик аҳолининг кенг қатлами иштирокида маданий-маърифий, ҳарбий ватанпарварлик ва спорт тадбири ўтказилди.
Ҳарбий –ватанпарварлик фестивали бу ерга тўпланган юзлаб ёшлар қалбида она-юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиб, ҳарбийликка бўлган иштиёқини янада оширди.Тадбирда туман Мудофаа бўлими ҳамда Ғурумсарой ҳарбий қисми билан ҳамкорликда кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Айниқса, майдон узра ҳарбий оркестр ижросида янграган наволар, фахрий қоровулларнинг саф тортиши ҳамда концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.
Фестивалда туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев сўз олиб, бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мардлик ва жасорат сари ундашини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларга туман ҳокимлигининг китоблар жамланмаси совға қилинди.
Республика Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йил 9 январь куни Россиянинг Европа қисми шимолий ҳудудлари устида ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими Волгабўйи орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.
▫️9-11 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Тоғолди ва тоғли туманларда қор ёғади, айрим жойларда кучли қор ёғади.
▫️9-10 январь кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
▫️10-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, кундузи 5-8 даражагача; шимолда кечаси 17-22, Устюртда ва саҳро ҳудудларининг айрим жойларида 25-27, кундузи 7-10 даражагача, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 5-10, кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади.











