Азиз косонсойликлар! Ҳурматли ватандошлар!
▫️Бетакрор диёримизга янги – 2023 йил кириб келмоқда.Шу фарахбаш кунларда Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўп миллатли туманимиз аҳлини ушбу гўзал айём билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.
▫️Ўтиб бораётган 2022 йилни сарҳисоб қилиб, шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, ўтган қисқа вақт ичида Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилиб, барча эзгу мақсадлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилмоқда.
▫️Янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз. Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг мурожаатлари ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз.
▫️Шу гўзал кунларда барчамизнинг ниятимиз, тилагимиз битта: жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, дунёмиз тинч бўлсин!
☑️ Кириб келаётган 2023 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин.






