Косонсой туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун “Нурафшон” маҳалласидаги 34-сонли умумтаълим мактабида Сенатор, Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов ҳамда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Икромхон Нажмиддинов бугунги кунда ёшларнинг тарбияси ва унда кексаларнинг ўрни, таълим-тарбия жараёнларида одоб-аҳлоқ тушунчаларини кенгайтириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни бирор касб-ҳунар эгаси бўлиши бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан эканлигини таъкидлаб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, субсидия асосида меҳнат куроллари билан олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун айланма маблағларини шакллантириш мақсадида кредит ажратиш, маҳаллага оптик толали интернет тармоғи тортиш ва бошқа масалаларда мурожаат қилинди.

Аксарият масалаларни имконият даражасида жойида ҳал этиш чоралари кўрилган бўлса, маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар дахлдор ташкилотларга йўналтириб, ижроси назоратга олинди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кенгаш раиси Дилмурод Қодиров олиб борган сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси томонидан 2022 йил 12 ойи давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан ахбороти, Косонсой туман сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2023 йил I-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Косонсой туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Шукуровнинг Жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тезкор-хизмат фаолияти бўйича 2022 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлари, Косонсой туманини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Косонсой туман буйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раисининг 2022 йилнинг 12 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан, Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди раисининг 2022 йилнинг 12 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахборотлари, Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари А.Худойбердиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширган ишлари, Косонсой туман ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси туман бўлимининг 2022 йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат хокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ижросига мувофиқ ҳамда жорий йилнинг 5 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириқларига ижросини таъминлаш бўйича вилоят маҳаллий буджетининг 2022 йил 4-чорак ижроси, Косонсой туман ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғининг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида халқ депутатлари Косонсой туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Косонсой туманида улуғ шоир, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат - бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги катта кўтаринкилик билан нишонланди.

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида "Мирзо Бобурга эҳтиром" шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Косонсой ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари томонидан Бобур Мирзо ҳаёти ва ижоди гавдалантирилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди. Туманимиздаги барча адабиёт ва шеърият ихлосмандлари иштирок этган мазкур тадбирда таниқли шоира Насиба Дилроз томонидан шеърлар айтилди. Тадбир якунида Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудига бағишлаб ўтказилган "Бобур каби севинг ватанни" танлови ғолиблари Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан тақдирландилар.

Вилоят статистика бошқармаси берган маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 41 трлн. 098,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,6 % га ўсди.

📉 ЯҲМ дефлятор индекси 2021 йилнинг мос давридаги нархларга нисбатан 112,8 % ни ташкил қилди.

👨‍👩‍👧 Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 13 млн. 864,4 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4,3 % га юқоридир.

☑️ Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМ ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари:

🏗 Қурилиш - 110,3 %🏭 Саноат - 109,4 %⚒ Хизматлар - 107,1 % 🏕 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги -104,2 %ни ташкил этган.

✅ Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Наманган вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,6 % га етди.

Davlat dasturi loyihasida (https://regulation.gov.uz/oz/d/76071) 2023-yilning avgust oyiga qadar professional taʼlim muassasalariga oʻquvchilarni qabul qilish tizimini takomillashtirish bo‘yicha tegishli chora-tadbirlar amalga oshirilishi ham ko‘zda tutilgan.

☑️ Unga ko‘ra:

➖ kollej va texnikumlarga oʻquvchilarni qabul qilishni bir yilda ikki marta tashkil etiladi;

➖ texnikumlarda mutaxassislik yoʻnalishidan kelib chiqib davlat granti ajratishni joriy etish orqali umumiy davlat granti ulushni 50 foizga yetkaziladi;

➖ xususiy sektorning kadrlarga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlashni tizimli yoʻlga qoʻyiladi.

Ma’lumot uchun professional ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish jarayonlari Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 715-son qaroriga asosan amalga oshiriladi (https://t.me/uztdi/6195).