Косонсой туманида улуғ шоир, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат - бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги катта кўтаринкилик билан нишонланди.

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида "Мирзо Бобурга эҳтиром" шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Косонсой ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари томонидан Бобур Мирзо ҳаёти ва ижоди гавдалантирилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди. Туманимиздаги барча адабиёт ва шеърият ихлосмандлари иштирок этган мазкур тадбирда таниқли шоира Насиба Дилроз томонидан шеърлар айтилди. Тадбир якунида Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудига бағишлаб ўтказилган "Бобур каби севинг ватанни" танлови ғолиблари Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан тақдирландилар.