Ассалому алайкум, қадрли онахонлар, муҳтарама опа-сингиллар, дилбар аёллар!

▫️Бугун мана шундай қутлуғ баҳор айёмида Сиз, мунис оналаримиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, бутун туманимиз хотин-қизларини гўзал байрам – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчамизга яхши аёнки, ҳар бир инсон аввало Аллоҳнинг марҳамати билан, она зотининг ўз боласини юраги остида асраб, тўққиз ой давомида тортган машаққатлари туфайли дунёга келади. Шу боис ҳаммамиз Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз тимсолида ҳаёт абадийлигини таъминлаб келаётган табаррук зотларни кўрамиз.

Ер юзида ҳаёт пайдо бўлибдики, одамзод мўътабар она сиймоси олдида ҳамиша таъзим қилади. Муборак ҳадислардаги "Жаннат – оналаримиз оёғи остидадир” деган сўзлар ҳам ана шу юксак меҳр ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.

Юртбошимиз ташаббуслари билан Сиз, азиз аёлларнинг таълим олишингизга, ижтимоий ҳимоянгизга, соғлигингизга, тадбиркорлик билан эмин-эркин шуғулланишингизга ғамхўрлик, эътибор кўрсатилаётгани, катта имкониятлар берилаётгани бежизга эмас.

Зеро, аёл қанчалик бахтли, соғлом, илмли, салоҳиятли бўлса, халқимиз, жамиятимиз ҳам шунчалик илмли, соғлом, бахтли бўлади.

Барчангизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан яна бир бор самимий табриклар эканман, инсонга эътибор берилаётган ушбу муқаддас юртда иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!

Ҳамиша соғ-омон бўлинглар!

Косонсой туманидаги «Истиқлол» тантаналар мажмуасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали кечада Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоиз, аёлни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Нафосат тимсоли бўлмиш азиз аёлларнинг соғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ўрни ва хизматини ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди. Шу боис ҳам аёл зотига, мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Байрам тадбирида туман ҳокими сўз олиб, аёлларни ушбу қутлуғ айём билан қутлади. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича туманда қилинган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди ва бу ютуқларга эришишда фидойилик кўрсатган аёлларни эътироф этди.

Байрам табриги куй-қўшиқларга уланиб, лобар ва гўзал аёлларга ўзгача шодлик улашди.

Юртимизда ўз фаолияти, ибратли фазилатлари билан барчага ўрнак бўлаётган опа-сингилларимиз, онахонларимиз кўп экани жуда қувонарлидир.

8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати ана шундай аёллардан бири гуруҳи “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Қувонарлиси, улар орасида косонсойлик фидойи аёлларимиз ҳам бор.

Жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, фаол раҳбар, маданият жонкуяри сифатида иш олиб боргани, Косонсой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муносиб ҳиссаси учун Ҳурматой опа Қудратова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ҳурматой опа фаолияти давомида ўқитувчи, туман ҳокимлиги ҳамда кўплаб ташкилотларда турли лавозимларда, Косонсой тумани маданият бўлими мудири лавозимларида ишлаб туман ривожига муносиб ҳисса қўшган. Ҳозирги кунда OʼZLIDEP Косонсой тумани Кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Ушбу юксак эътироф билан Ҳурматой опани табриклар эканмиз, келгусида бундан-да юксак мукофотларни қўлга киритишда куч-ғайрат ва соғлик саломатлик тилаймиз.

☑️ Маълумот учун, Ҳурматой Қудратова «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонлари билан ҳамдавилоят ва туман ҳокимликлари томонидан диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланган.

Бугун косонсойлик ёшларнинг барча соҳада илғор эканликлари, кўплаб ютуқларга эришаётганликлари барчани бирдек қувонтиради.

Косонсой тумандаги «Обод» маҳалласида туғилган Абдуфаттаева Дилноза ҳам ана шундай ёшлардан бири.

Дилнозанинг отаси қурувчи, онаси – шифокор. Оилада икки нафар фарзанд. Тўнғич фарзанд.Математика, инглиз тили фанларига қизиқади. Болаликдаги орзуси – стюардесса бўлиш.

Ҳозирда бизнес ва тадбиркорлик йўналишига қизиқади.Бадиий китоблар мутолааси жону дили. Ҳозирда кунда тумандаги 49-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси.

У муддатидан олдин Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлган.

Ҳозирда ўқиш билан биргаликда тумандаги “Илм ва маърифат” ўқув марказида инглиз тилидан дарс беради.

☑️ Улкан мақсадлар сари олға, Дилноза!

Косонсой туманида жойлашган 2-сектор ҳудудига қарашли "Гулобод" маҳалласининг эски биноси ўзининг шароитларга эга эмаслиги сабабли ҳам ходимларга ҳам маҳалла аҳлига ноқулайликлар туғдираётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан янги бино барпо этилмоқда.

“Сифат кафолат” МЧЖ томонидан 600 млн. маблағ эвазига замонавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга ажойиб туҳфа бўлиши табиий.