Юртимизда ўз фаолияти, ибратли фазилатлари билан барчага ўрнак бўлаётган опа-сингилларимиз, онахонларимиз кўп экани жуда қувонарлидир.
8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати ана шундай аёллардан бири гуруҳи “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Қувонарлиси, улар орасида косонсойлик фидойи аёлларимиз ҳам бор.
Жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, фаол раҳбар, маданият жонкуяри сифатида иш олиб боргани, Косонсой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муносиб ҳиссаси учун Ҳурматой опа Қудратова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳурматой опа фаолияти давомида ўқитувчи, туман ҳокимлиги ҳамда кўплаб ташкилотларда турли лавозимларда, Косонсой тумани маданият бўлими мудири лавозимларида ишлаб туман ривожига муносиб ҳисса қўшган. Ҳозирги кунда OʼZLIDEP Косонсой тумани Кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Ушбу юксак эътироф билан Ҳурматой опани табриклар эканмиз, келгусида бундан-да юксак мукофотларни қўлга киритишда куч-ғайрат ва соғлик саломатлик тилаймиз.
☑️ Маълумот учун, Ҳурматой Қудратова «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонлари билан ҳамдавилоят ва туман ҳокимликлари томонидан диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланган.






