Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мактаб таълими тизимида юқори натижаларга эришаётган ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида йўлга қўйилган яна бир хайрли ташаббус муваффақиятли амалга оширилди. Аниқроқ айтганда, юртимиздаги 1697 нафар ўқитувчи Вазир жамғармасидан тўланадиган устама соҳибларига айланишди.

📌 Қувонарлиси, ушбу ютуқ эгалари ичида 13 нафар косонсойлик устозлар ҳам бор.

☑️ Улар: Фарҳоджон Дадабоев (20-мактаб) – Биология фани ўқитувчисиАъзамжон Ражабов (22-мактаб) - Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчисиСанжар Раҳмонов (21-мактаб) – Физика фани ўқитувчисиЖавлон Тошбоев (28-мактаб) – Тарих фани ўқитувчисиОрифжон Муйдинов (34-мактаб) - Она тили ва адабиёти фани ўқитувчисиАбдурауф Отамирзаев (28-мактаб) - Тарих фани ўқитувчисиФeруза Аширова – (17-мактаб) - Она тили ва адабиёти фани ўқитувчисиНигора Эгамова (18-мактаб) - Инглиз тили фани ўқитувчисиДилмурод Мирзакаримов (17-мактаб) - Инглиз тили фани ўқитувчисиРустамхон Исмоилов (10-мактаб) - Инглиз тили фани ўқитувчисиДилором Набиева (8-мактаб) - Инглиз тили фани ўқитувчисиМаҳлиё Холдорова (15-мактаб) - Инглиз тили фани ўқитувчисиЗулфия Қаҳҳорова – (45-ММИ) – Технология фани ўқитувчиси

✅ Улар жорий йилнинг апрел ойидан декабр ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (5 млн сўм) ҳар ойлик устама олишади.

☑️ Халқ таълими бўлими ва таълим ходимлари Касаба уюшмаси томонидан барча устозларимизни ушбу муваффаққиятлари билан табриклаб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

📌 Ўқитувчини қанча кўп эъзозласак, қанча кўп ойлик берсак, бошқа ишларга жалб этмасак— албатта жамият ҳам, давлат ҳам гуллаб яшнайди.

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Боғишамол-1” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 50дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилиши назарда тутилмоқда. 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.

Унга кўра: - ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;▫️- мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Айнан мазкур қарорда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор вазифалар белгиланди.

Яъни, Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилди. Асосийси, мазкур қарорни қабул қилиниши, аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш, қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштириш, шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан муносабатларида ортиқча бюрократик тўсиқларни ва коррупцион омилларни бартараф этишга хизмат қилади.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Ижтимоий тармоқларда "Вазирлик ва идоралар ходимларининг Меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиши ва огоҳлантириш муддатларини узайтириш" каби мазмунда хабарлар тарқалди.

Бу каби хабарларга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Президентининг 2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сон ҳамда 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон Фармонлари билан маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар давомида штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш берувчи томонидан ишга жойлаштириш чораларини кўриши белгиланган.

Ҳозирги кунда штат бирликлари қисқартирилган ходимларга меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган. Меҳнат кодексининг 102-моддаси талабларидан келиб чиқиб, огоҳлантириш муддатларини узайтириш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади.

Aмалдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи қисми 1-бандида огоҳлантириш муддати камида икки ой олдин берилиши кераклиги белгиланган. Шунга кўра иш берувчи томонидан ушбу огоҳлантириш муддатини узайтириш қонуний ҳисобланади.

Бу жараён ходимга огоҳлантириш муддати узайтирилганлиги маълум қилинган хат (хабарнома) тақдим этиш орқали амалга оширилиши тавсия этилади.Белгиланган муддатларда ишга жойлаша олмаган ходимларнинг огоҳлантириш муддатини узайтириш уларга ўзига мақбул иш ўрни топишида имконият яратади.

Бундан ташқари, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг ишдан бўшатилиши тўғри расмийлаштирилганлиги, етарли асослар мавжудлиги ва белгиланган тартибга риоя этилганлигини қайта кўриб чиқишни тавсия этамиз.

Aмалдаги Меҳнат Кодексининг 92-моддасига кўра, штатлар сони қисқартирилган иш берувчи ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт. Ушбу талабга риоя етилмаган тақдирда ноқонуний ишдан бўшатиш ҳисобланади.

Миллий иқтисодиётимиз изчил ривожланмоқда, унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлиги йил сайин юксалиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани замирида, энг аввало янги таҳрирдаги Конституция ва унинг инсонпарварлик ғояларини ўзида тўла мужассам этган меъёрлари ётибди.

Бугун, бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири "Баркас текс" корхонасида янгиланаётган конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий мажлис Сентаи аъзоси И.Нажмиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темиров, туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиева ҳамда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси С,Мўминовлар сўзга чиқиб, Конституциямиз мамлакатимизнинг Бош ҳуқуқий ҳужжати, ҳаётимизнинг мезони, жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, одамларнинг кундалик ҳаёти Бош Қомусимизда белгиланган меъёрлар, нормалар билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Маълумот учун “Баркас текс” МЧЖ томонидан 4,0 гектар ер майдонида умумий қиймати 60,0 млрд сўм бўлган момиқ сочиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 500 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.