Янгиликлар
Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади
“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда:
🔹 кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;
🔹 дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.
✅ Шунингдек:
🔸ҳокимликлар деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади;
🔸Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нархлар асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди;
🔸ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
🔸“маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади.
▶️ Дастурлар доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар:
➖ Президент қарорига (https://lex.uz/docs/6346726) асосан заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун;
➖ аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга ажратилади.
Ассалому алайкум, қадрли ва азиз косонсойликлар!
▫️Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.Бу қутлуғ байрамда ҳаммамизни, аввало, шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.Рамазон ҳайити катта шодиёна, хурсандчилик ва кўтаринкилик билан ўтказиладиган улуғ байрам. Чунки ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул этилади, Аллоҳнинг раҳмати ва файзи ер юзига мўл-кўл ёғилади.
▫️Қадрли, дўстлар!
Мустақиллик шарофати билан ҳурматли Президентимиз ҳар йили Рамазон ҳайити кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш бўйича Фармон ва қарорларни қабул қилиб келмоқдалар.Бу йил ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан муҳтарам Юртбошимизнинг қарорига мувофиқ тўрт кунлик дам олиш эълон қилингани ушбу байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда.
▫️Азиз, тумандошлар!
Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман. Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!
Эзгу ишларимиз ва интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади. Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.
Муборак рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Косонсой туманидаги маҳаллаларда секторлар кесимида ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилинмоқда.
Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига 4-сектор ҳудудидаги "Баҳористон" номли маҳалла аҳолиси ва меҳмонлар жам бўлдилар.
Албатта, мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан Рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби улуғвор ишлар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.











