Муборак рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.

Косонсой туманидаги маҳаллаларда секторлар кесимида ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилинмоқда.

Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига 4-сектор ҳудудидаги "Баҳористон" номли маҳалла аҳолиси ва меҳмонлар жам бўлдилар.

Албатта, мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан Рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби улуғвор ишлар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.