Косонсой тумани иқтисодиёт ва молия бўлимига 2022 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 13та электрон шаклда мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган аксарият мурожаатлар Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз муаммоларни баён этиб 2та иш ҳақи ҳисобидан олий ўқув юртига контракт тўловни ўтказиш масаласида, 10та йул ва кўчаларни таъмирлаш ва асфалтлаш масаласида ва 1та  иш хақи ажратиш бериш масаласида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлардир.

 

Бўлимга келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида 1та мурожаатда кўтарилган муаммо ўз ечимини топган ва 12та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслахат орқали мурожаатда кўтарилган масала ижобий ҳал этилган.

 

Жумладан:

“Садача” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Парпиев кўзи ожизлар жамияти ходимларига иш хақи ажратиш масаласида ёрдам сўраган. Мазкур мурожаат ўрганилиб ижобий ҳал этилган. “Кўзи ожизлар” жамияти  ишчиларига Косонсой туман ҳокимининг тегишли фармоийши билан иш хақи ва ажратмалари учун маблағ молиялаштириб берилди.

 

“Ширинбулоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Турдиматованинг маҳалла фуқарола йиғини кўчаларини асфальтлаш масаласидаги мурожаатига «Опен бюджет» порталига таклиф киритиш ва овоз тўплаш натижаларига кўра ҳал этилиши тўғрисида ҳуқуқий маслаҳат орқали тушунтириш берилган

 

Жорий 2023 йилнинг 1 чорак давомида бўлимга Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 3та мурожаатлар жумлан, 2та ёзма ва 1та электрон шаклда келиб тушган.

 

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз муаммоларни баён этиб 2та мурожаатда субсидия асосида уй-жой ажратиш ва 1та мурожаатда кўчани асфалтлаш масаласида мурожаат этишган.

 

Барча мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслахат орқали тушунтириш берилган.

Бўлимда, ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалаларда одамларни ташвиш-муамолари акс эттирилганлигини назарда тутиб уларга ечим топиш орқали доимий назоратга олинган.

 

Ю.Камолов,

Косонсой тумани иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1-мавсумда ғолиб деб топилган 2 минг 975 та лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини қатъий назоратга олинади.

☑️ Бунда:

✅ жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш сўнгги муддати этиб жорий йилнинг июль ойи;

✅ қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш сўнгги муддати этиб август ойи белгиланади.

Рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.

Хусусан бугун Косонсой тумани 3-сектор ҳудуди бўлган “Ёшлик” маҳалласида Маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан эҳсон, ифторлик дастурхони уюштирилди.

Ифторлик жараёнида нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, тўкинлик ва фаровонлик, юртбошимизнинг хайрли ишларига ривож тилаб, бу йилги деҳқончиликларимизга Яратгандан барака сўрадилар.

Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408 сонли қарорига асосан Косонсой туманининг "Соҳибкор" маҳалласи худудида ичимлик суви тармоғлари тортиш ишлари билан танишди.

Маълумот учун, лойиҳага асосан маҳаллада 6 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиши натижасида 489 та хонадондаги аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади.

— Маҳалламиз кундан-кунга чирой очиб бормоқда, — дейди «Соҳибкор» МФЙ раиси А.Ҳамроқулов. — Маҳалламизда бўлаётган ўзгаришлардан каттаю кичик бирдек мамнун. Ҳаётимиздаги бу ўзгаришлар орзу-мақсадларимизга кўчяпти, одамларимизда розилик, шукроналик ҳисси ортяпти. Энг асосийси ҳам шу аслида.

Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 62-Халқаро гуллар фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 21 майдан 21 июнга қадар давом этадиган гуллар байрамига 5 миллиондан зиёд маҳаллий ҳамда хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда.

Меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Наманган халқаро аэропорти атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоятнинг “ҳаво дарвозаси” олдида ўттиз турдан ортиқ 50 минг донага яқин гулдан бетакрор композиция яратилаётир. Бу ҳам фестивалнинг ўзига хос ташриф қоғозларидан бирига айланади.

Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийси” тематик парки ҳам шу кунларда анвоий гулларга бурканмоқда.