Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408 сонли қарорига асосан Косонсой туманининг "Соҳибкор" маҳалласи худудида ичимлик суви тармоғлари тортиш ишлари билан танишди.

Маълумот учун, лойиҳага асосан маҳаллада 6 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиши натижасида 489 та хонадондаги аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади.

— Маҳалламиз кундан-кунга чирой очиб бормоқда, — дейди «Соҳибкор» МФЙ раиси А.Ҳамроқулов. — Маҳалламизда бўлаётган ўзгаришлардан каттаю кичик бирдек мамнун. Ҳаётимиздаги бу ўзгаришлар орзу-мақсадларимизга кўчяпти, одамларимизда розилик, шукроналик ҳисси ортяпти. Энг асосийси ҳам шу аслида.