Янгиликлар
Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шодмонхонова Ферузахон Камолхон қизи муддатидан олдин талабалик бахтига мушарраф бўлди.
Ферузахон 11-синфданоқ IELTS сертификатини қўлга киритди ва бу унга хорижий олий таълим муассасаларида имтиҳон топшириш имкониятини яратди.
Ферузахон ҳуқуқ ва инглиз тили фанларини қунт билан ўрганди. Тинимсиз меҳнат ва фанга бўлган иштиёқ сабаб Ферузахон бу йил Америка Қўшма Штатларининг The University of Arizona олийгоҳига ҳуқуқ йўналишига ҳужжат топширди ва кутилганидек талабаликни муддатидан олдин қўлга киритди. У 22 минг АҚШ доллари пул миқдорида грант соҳибига айланди.
Бундан ташқари Ферузахон Американинг The University of Arizona, University of Minnesota, University of Missouri, DePaul University, University of Colorado Denver олийгоҳларига қабул қилиниб, грантлар ютиб олди.
✅ Маълумот учун, Шодмонхонова Ферузахон Камолхон қизи 2004 йилда “Гулбоғ” маҳалласида туғилган. Оилада 3 нафар фарзанднинг ўртанчаси бўлган қаҳрамонимизнинг отаси қурувчи, онаси эса ўқитувчи.Бадиий китоблар ўқишга қизиқадиган Ферузахон келажакда ҳуқуқшунос бўлмоқчи.
☑️ Ферузахоннинг ўз соҳаси бўйича етук кадр бўлиш сари бошлаган йўлига чароғонлик тилаймиз.
Юртимизда Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг ардоқли ўғлони Муҳаммад Юсуфнинг шеъларини ёд олмаган киши топилмаса керак. Шунинг учун бўлса керак, унинг халқона, содда ва самимий, равон ёзган шеърлари китобхон тили ва дилига осонгина кўчади, такрор ва такрор ўқилаверади...
Ватан, элу- юртнинг ишқида ёнган беназир ва хассос шоирнинг таваллуд куни арафасида ҳар йили анънавий тарзда Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ўртасида "Муҳаммад Юсуф асарлари билимдони" танлови ўтказиб келинади.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур танлов 8 та худудда ташкил этилиб, якунда ғолиб жамолар туман финал босқичида беллашадилар.
"Кушон" маданият марказида танловнинг учинчи ҳудудий босқичи ўтказилди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Чорбоғ" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминоти бўйича, табиий газ, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 42дан ортиқ мурожаатларнинг 17таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
- Сўнгги русумдаги замонавий ногиронлар араваси сўраб мурожаат қилгандим. Мурожаатимни эътиборсиз қолдиришмади. Бундай эътибордан бошим осмонга етди. Мамлакатимизда биз каби инсонларга берилаётган эътибор таҳсинга лойиқ, - дейди “Жар” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Пўлатов.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган.
✅ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
Қорақалпоғистон Р. – 1 981,8 минг кишиАндижон вилояти – 3 338,2 минг кишиБухоро вилояти – 2 016,6 минг кишиЖиззах вилояти – 1 483,1 минг кишиҚашқадарё вилояти – 3 499,1 минг кишиНавоий вилояти – 1 060,6 минг кишиНаманган вилояти – 3 012,5 минг кишиСамарқанд вилояти – 4 137,9 минг кишиСурхондарё вилояти – 2 821,9 минг кишиСирдарё вилояти – 900,9 минг кишиТошкент вилояти – 3 007 минг кишиФарғона вилояти – 3 994,8 минг кишиХоразм вилояти – 1 965,2 минг кишиТошкент шаҳри – 2 978,2 минг киши
Мамлакатимизнинг иқлим шароити ва мавжуд салоҳият қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи каби пиллачиликни ҳам истиқболда янада ривожлантириш муҳим омилдир.
✅️ Косонсой туманида пилла 2023 йил мавсуми бошланиб, ипак қурти уруғи жонлантирилди.
☑️ Шу муносабат билан пилла етиштириш истагида бўлганларга қуйидагиларни таклиф этамиз:
👉 Сиз ипак қурти уруғини парваришлаб бир йиллик иш стажига эга бўлишингиз мумкин.👉 Боқиш учун олинган ҳар 20 грамм ипак қурти уруғи учун олдиндан 200 минг сўмдан аванс маблағини олишингиз мумкин.👉 Етиштирган 1 кг. хом пилла учун 32 минг сўмдан пул маблағи олишингиз мумкин.👉 Уй рўзғорингиз учун бир йиллик қуруқ ўтин жамғариб олишингиз мумкин.
✅ Шошилинг. Бугун барча имкониятлар яратилган.
☑️ Ипак қурти боқиш истагидаги фуқаролар ўз маҳалла фуқаролари йиғинига ёки "Агропилла" МЧЖга мурожаат қилишлари мумкин.











