Юртимизда Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг ардоқли ўғлони Муҳаммад Юсуфнинг шеъларини ёд олмаган киши топилмаса керак. Шунинг учун бўлса керак, унинг халқона, содда ва самимий, равон ёзган шеърлари китобхон тили ва дилига осонгина кўчади, такрор ва такрор ўқилаверади...

Ватан, элу- юртнинг ишқида ёнган беназир ва хассос шоирнинг таваллуд куни арафасида ҳар йили анънавий тарзда Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ўртасида "Муҳаммад Юсуф асарлари билимдони" танлови ўтказиб келинади.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур танлов 8 та худудда ташкил этилиб, якунда ғолиб жамолар туман финал босқичида беллашадилар.

"Кушон" маданият марказида танловнинг учинчи ҳудудий босқичи ўтказилди.