Янгиликлар
Демографик ҳолати: 2023 йил 1 апрел ҳолатига Косонсой тумани доимий аҳолиси сони 223 минг 700 кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 минг кишига кўпайган. Доимий яшовчи аҳолининг 49,0 фоизини аёллар, 51,0 фоизини эркаклар ташкил этади.
▫️Савдо айланмаси: 2023 йилнинг январ-март ойларида Косонсой туманининг ташқи савдо айланмаси умумий ҳажми 20,9 млн.AҚШ долларини ташкил этган. Шундан экспорт ҳажми 15,9 млн.AҚШ долларини, импорт ҳажми эса 5,0 млн.AҚШ долларини ташкил этган.
▫️Корхоналар демографияси: 2023 йил 1 апрел ҳолатига Косонсой туманида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 1735 тани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 334 тага кўпайган. Шунингдек, жорий йилнинг январ-март ойларида Косонсой туманида жами 59 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилган.
Туман статистика бўлими
TIMSSТ тадқиқоти - ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлар бўйича эришган ютуқларини баҳолаш бўйича дунёдаги энг узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган баҳолаш дастури ҳисобланиб, тадқиқотда 4- ва 8-синф ўқувчилари компьютер ёрдамида очиқ структураланган, жавоби танланадиган ҳамда муаммоларни ҳал қилиш сўралган тест топшириқларини бажаришади Ушбу тадқиқот республикамизда илк марта 14 та вилоятда репрезентативлик тамойили асосида танлаб олинган 166 та мактабда ўтказилмоқда.
Шу жумладан, жорий йилнинг 4 май куни Косонсой туманидаги 24-44-сонли мактабларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази томонидан TIMSS 2023 тадқиқоти жараёнлари ўтказилди.
Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг даромадли соҳаларидан бири ҳисобланади. Оз муддат ичида натижа кўрсатувчи юмуш бўлган ипак тола етиштиришга бугунги кунда мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Косонсой туманида жорий йилда 3100 қути қурт уруғи парваришлаш, 180 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштириш мақсад қилиб олинган.
Айни пайтда ҳудудларда пилла етиштириш авж паллада. Пиллакорлар залворли меҳнатлари самарасини кўра бошладилар.
Бугун 5 май куни Косонсой тумани “Гўрмирон” ҳудудидаги пилла қабул қилиш пунктида ипак қурти ҳосилини қабул қилиш жараёни бошланди.
☑️ Пиллакорларга ҳорманг, деймиз! Хирмонга барака!
Бугун белгиланган графикка асосан Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров 33-сонли умумтаълим мактабида "Янгийӯл" ва "Янгишаҳар" маҳалласи ёшлари билан учрашди.
Учрашув давомида тиббий ёрдам, кредит, бандлик, паспорт олиш, таълим контрактини тўлашда кўмаклашиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалаларда мурожаат қилишди.
Мурожаатлар ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли соҳа вакилларига кўрсатмалар берилди.
Шоҳруҳмирзо Абдурашид ўғли Нормирзаев Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Ҳудудлар билан ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлилий назорат бўлими бош мутахассиси лавозимида ишга киришди.
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган Шохруҳмирзо Нормирзаев тайинловга қадар Давлатобод тумани ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.







