Миллий иқтисодиётимиз изчил ривожланмоқда, унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлиги йил сайин юксалиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани замирида, энг аввало янги таҳрирдаги Конституция ва унинг инсонпарварлик ғояларини ўзида тўла мужассам этган меъёрлари ётибди.
Бугун, бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири "Баркас текс" корхонасида янгиланаётган конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий мажлис Сентаи аъзоси И.Нажмиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темиров, туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиева ҳамда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси С,Мўминовлар сўзга чиқиб, Конституциямиз мамлакатимизнинг Бош ҳуқуқий ҳужжати, ҳаётимизнинг мезони, жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, одамларнинг кундалик ҳаёти Бош Қомусимизда белгиланган меъёрлар, нормалар билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Маълумот учун “Баркас текс” МЧЖ томонидан 4,0 гектар ер майдонида умумий қиймати 60,0 млрд сўм бўлган момиқ сочиқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 500 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.






