Буюк мутафаккир таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими, туман "Ҳунармандлар уюшмаси" ҳамкорлигида ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Косонсой ихтисослаштирилган мактаби марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилди.
Ҳазрат Навоий асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилиб, Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ушбу тадбир туманимиздаги таниқли ижодкорлар иштирокидаги мушоира кечаси билан давом этди.






