Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳоли, уй-жойлар, тадбиркорлик субъектлари сони ортаётгани сабаб электр энергиясини ишлаб чиқаришга нисбатан истеъмол ошиб бораётганлиги яққол кўзга ташланмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида ҳукм сурган аномал совуқ кунларида, айниқса, муқобил энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж яққол сезилди. Шу боис Юртбошимизнинг яқинда Наманган вилоятига қилган ташрифлари чоғида ҳам қайта тикланувчи энергия ресурсларини барпо этиш, бунда қуёш электр панелларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Бугун Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида мактаб директорлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда “KOSONSOY ENERGY PANEL” МЧЖ раҳбари Ғолибжон Шодибеков томонидан муқобил энергия, хусусан қуёшли панелларнинг афзалликлари, улардан тўғри фойдаланиш йўллари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, бундай энергия ресурсидан фойдаланувчилар учун бериладиган имтиёзлар ҳам кенг тушунтирилди.