Наврўз байрами муносабати билан Косонсой туманидаги “Чашмаи сафед” мажмуасида жойлашган сунъий қопламали мини футбол майдонида Косонсой тумани ҳокимлиги, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда турнир ташкилотчиси Ҳамидхон Муйдинхўжаев ташаббуси билан футбол бўйича водий фахрий футбол ассосиацияси аъзолари ўртасида IV-тур футбол биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада Андижон, Булоқбоши, Қува, Чимён (Фарғона), Янгиқўрғон, Уйчи, Косонсой-1 ва Косонсой-2 жамоалари иштирок этишди. 60 ёшдан юқори фахрий иштирокидаги мазкур мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Нуронийлар ёшлардан ҳали ҳам спорт соҳасига қолишмасликлари исботлашди десак, муболаға бўлмайди.
Бир пиёл чой устида ташкилланган мусобақанинг тақдирлаш маросимида ғолиблар эълон қилинди. Косонсойликлар биринчи, Андижон шаҳри жамоасига иккинчи, янгиқўрғонлик нуронийлар жамоасига эса учинчи ўрин насиб этди.
Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширилди.






