Косонсой туманида ёш ҳаваскор шоиралар талайгина. Дилшода Ботирова ҳам ана шундай ёшлардан бири. Дилшода 2006 йилнинг 19 ноябрида Косонсойнинг «Гулбоғ» маҳалласида туғилган. У ҳозирда тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 10-синфида ўқийди.
Дилшода оилада тўнғич фарзанд, икки синглисининг меҳрибон опаси. Отаси Адҳамжон ака 2-гуруҳ ногирони, онаси уй бекаси. Улар Дилшоданинг ёрқин келажагидан умидвор.
У болалигидан китобларга меҳр қўйган. Мутолаа жону-дили. Айниқса, жаҳон адабиётига қизиқади. Шеър ва ҳикоялар машқ қилиб туради. Бу серқирра истеъдод соҳибаси турли расмлар танловида ҳам иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган.
Дилшоданинг илк шеърий тўплами «Истеъдод ғунчаси» номи билан нашр этилган. Яқинда унинг иккинчи китоби нашрдан чиқиш арафасида. Дилшода келажакда математика ўқитувчиси бўлмоқчи.
☑️ Унинг барча орзулари амалга ошсин, ёшларимиз орасида бундай истеъдод ғунчалари кўпаяверсин!






