Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида "Наврўз" умумхалқ байрами катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Косонсойнинг сўлим гўшаларидан бири 22-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ҳамкорлигида ўтказилди.
Катта сайл тарзида ўтказилган мазкур тадбирда тарғиботчилар ҳамда иқтидорли ёшлар томонидан халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг сара намуналари, куй-қўшиқлар, ўлан-лапарлар ижро этилди.
Дастурхонга баҳорий таомлар тортилиб, мактаб интернати томонидан дошқозонда сумалак тайёрланди.
Бир сўз билан айтганда, баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўз сайли баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонланди.
Халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятларини, унинг орзу-интилишларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айёмни ҳар йили шундай катта шодиёна сифатида нишонлашга келишиб олинди.






