Бугун, 7 апрель куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Йоханна Бергер ва Ирина Шулианкова билан учрашди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум, унда ЕХҲТ вакиллари миссияси кузатувчилари фаолияти бўйича мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида ЕХҲТ кузатувчилари ўз функциялари, мандатга асосан референдумдан олдин, овоз бериш куни ва ундан кейинги жараёнлардаги иштирок этишини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, очиқлик сиёсати билан демократик тамойиллар янги босқичга кўтарилгани, овоз берувчилар ўз хоҳиш-истакларини билдиришлари учун барча шароитлар яратилгани таъкидлади.

Халқаро кузатувчилар ҳам ўз ўрнида Ўзбекистондаги ўзгаришларга юксак баҳо бердилар.

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.