Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 мартдаги 397-k-сонли буйруғига асосан Эргашев Соҳибжон Убайдуллаевич Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бугун Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим сифати департаменти раҳбари Баҳодир Ҳусановлар сўзга чиқиб, янги тизимда самарали фаолият кўрсатиш ва юқори натижаларга эришилишига тилак билдирдилар.

Маълумот учун, Соҳибжон Эргашев тайинловга қадар Косонсой тумани халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.