Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий-педагогик соҳалар вакиллари ва жамоатчилик ҳаёти учун муҳим бўлган масалаларда фаол бўлган ҳодимларни рағбатлантириб бориш, уларнинг келгуси фаолиятлари учун янада куч олиб, ғайрат билан ишлашларига туртки бўлади, албатта.

Ана шундай тадбирлардан бири Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани"да бўлиб ўтди. Унда, турли соҳаларда фаол бўлган, Республика бўйлаб ўтказилган "Тараққиёт бунёдкори" кўрик танловининг бир қатор фаол иштирокчилари эсдалик нишони ва совғалар билан тақдирланди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида косонсойлик истеъдодли шоира Насиба Дилроз, хушовоз, истеъдодли санъаткорларимиз Нурзида Исаева ва Олимахон Тожибоевалар борлигидир.

☑️ Ҳамюртларимизни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз.