Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, Косонсой тумани сектор раҳбарлари, соҳага оид ташкилот ва корхона раҳбарлари "Кушон" кичик саноат зонаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.
Косонсой тумани “Чак” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кушон” кичик саноат зонасининг умумий майдони 110 гектар ҳисобланади. “Кушон” кичик саноат зонасида умумий қиймати 1,0 трлн 11,4 млрд сўм (шундан, ўз маблағи 8,8 млрд сўм, банк кредити 134,4 млрд сўм, хорижий инвестиция 1,5 млн. долл.) бўлган 137 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 13 095 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
- Ишлаб чиқариш учун олинган майдонлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни жадаллаштириш зарур. Инвестицион таклиф ва мажбуриятларни илгари сурган тадбиркорлар сусткашликка йўл қўйиши керакмас. Корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш шарт, - деди вилоят ҳокими.






