Китоб мутолааси кўнгил хоҳиши билан боғлиқ машғулот. Албатта, ҳеч ким бировни китоб ўқишга мажбурлай олмайди. Аммо тарғибот тадбирлари, китобхонликка оид давра суҳбатлари, семинар-тренинглар орқали ўқувчи-ёшлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада ривожлантириш мумкин.
Шу маънода Косонсой туманидаги 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ўқувчи ёшларни китобхонликка жалб этишнинг инновацион усуллари" мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Мазкур семинарда мактаб кутубхонасини тартиблаш, кутубхоначи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тарғибот ишлари, ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш бўйича тадбирларни олиб бориш юзасидан мактаб кутубхоначиларига зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида мактабнинг фаол ўқувчилари ўзларининг китобхонликка оид бадиий чиқишлари, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқларни намойиш этдилар.






