Косонсой туманининг сўлим гўшаси ҳисобланган "Соҳил" оромгоҳида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув очиқ, самимий мулоқот тарзида бошланди. Сўнг ёшлар галма-гал ўзларининг муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Юздан зиёд ёшлар иштирок этган учрашувда 50 дан ошиқ ёшларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди, ғояларни ривожлантириш бўйича йўналишлар берилди, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган муаммоларга ечим берилди.Таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича масъул шахсларга вазифалар белгиланди.
Аксарият муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди. Республика даражасида ечилиши лозим бўлган масалаларни кўриб чиқиш вазифасини А. Саъдуллаев ўз зиммасига олди.






