Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров ҳамда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари “Дўстлик” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда 30 нафардар ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, оилавий, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.