Бугун, Косонсой туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 61-сессияси бўлиб ўтди.
Кенгаш раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибида 5 та, шу жумладан Косонсой туманида “Оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Косонсой тумани маҳаллий Бюджетининг 2023 йил I-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларини йўналтириш, Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Косонсой туманидаги сайлов участка комиссия таркибини тасдиқлаш, туманни ичимлик суви таъминотини яхшилаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.






