Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятининг Олабуқа тумани билан Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоятининг Косонсой тумани ўртасида қардошлик ришталарини тиклаш, ўзаро ижтимоий-иқтисодий, туризм, маданий, сармоявий, илмий-техникавий алоқаларини ўрнатиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

Маросимда қўшни туманлар муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

- Бир-биримиздан ўрганадиган тажрибалар жуда кўп, ўз навбатида бизнинг туманда ҳам илғор соҳалар етарли. Энг муҳими, биргаликда ишлашимиз Олабуқа ва Косонсой туманларига фойда келтиради, бундан хурсандмиз, - деди Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров.

Мулоқотлар тизимли ва фаол тус олгани ҳамкорликни салмоқли даражада мустаҳкамлаш, янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва амалий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.