Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Косонсой туманидаги 57 та умумтаълим мактабларида ҳам “cўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактаб битирув оқшомида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этди.

Ушбу мактаб 2022 йилда 10,6 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий талаблар асосида 570 ўринли бино қайтадан таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Мактаб янги мебель жиҳозлари, замонавий компьютерлар тўплами, электрон доскалар билан таъминланди ва барча шарт-шароитлар яратилди

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида муҳтарам Президентимизнинг барча битирувчиларга Табриги ўқиб эшиттирилди.

Туман ҳокими ўз сўзида битирувчиларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётгаликлари билан чин қалбдан самимий табриклади.

Тадбир давомида мактаб иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.Тадбирда бир гуруҳ фидойи ўқитувчи устозлар ҳамда изланувчан ўқувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси топширилди.

☑️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йилида Косонсой туманидаги 57та мактабларни 2317 нафар ўқувчилар тамомлади. Қувонарлиси, ҳозирда ушбу битирувчиларнинг 307 нафари ёки 13,2 % муддатидан олдин олийгоҳларга талабаликка қабул қилиндилар.