Таълим-тарбия масаласи – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир.
Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбиянинг асосий ўчоғи бўлган мактабларни бугунги кун талабида жиҳозлаш, ўқувчиларни билим олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш борасида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Косонсой туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган "Ўзбекистон" маҳалласининг "Янгишаҳар" кўчасида жойлашган 51-сонли мактаб биноси ҳамда жиҳозлари эскиргани, ўқувчилари сони кўпайгани натижасида ўринлар етишмаслиги кўплаб ўқувчилар таълим олишига таъсир қилмай қолмасди.
Ниҳоят, бу муаммога ечим изланди. Президентнинг 465-сонли қарорига асосан қиймати 3 млрд. 560 млн. сўм бўлган 180 ўринли янги мактаб биноси қурилиши давом этмоқда.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






