Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, босма нашрлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг ўрни беқиёс.

Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг касб байрамларини нишонламоқдалар. Улар ўз қаламлари билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқдалар. Эътироф этиш жоиз, соҳа фидойиларини фидокорона меҳнати, ҳақиқатни сўзлашдаги жасорати мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб барча матбуот соҳаси вакилларини бугунги касб байрамлари билан муборакбод этамиз. Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!

Косонсой тумани ҳокимлиги