Косонсой туманининг 24 та маҳалласида жорий йилнинг сўнггига қадар кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Бунинг учун биргина Косонсой туманига республика бюджетидан 20 млрд. га яқин маблағ ажратилди.

2023 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойларда кенг жамоатчиликка тарғибот қилиш мақсадида туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда.

“Бомраҳа” маҳалласи аҳолисини кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммоси қийнаб келарди. Эндиликда ушбу муаммо бартараф этиладиган бўлди.Маҳалланинг мавжуд сув иншоотини реконструкция қилиш ҳамда 15 км. тоза ичимлик сув тармоғи тортиш учун 5 млрд. сўм маблағ ажратилди.Бунинг натижасида маҳалладаги 730 та хонадонда яшовчи 3811 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Туман ҳокими аҳоли билан мулоқот давомида маҳаллаларни янада обод бўлишлиги, инсон қадрини юксакларга кўтариш мақсад қилинганини таъкидлади.Учрашувда маҳалла аҳли дуога қўл очиб, улуғ кунларда шундай хайрли ташаббуслар давомийлигини тиладилар.