Косонсой тумани ҳокимлиги, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди тумани бўлими, туман маданият ва туризм бўлими ҳамкорлигида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими маслаҳатчиси ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев сўзга чиқиб, нуронийларнинг ибратли ҳаёти ёшларнинг тарбияли, одоб-ахлоқли, илм олишга интилувчан бўлишида катта аҳамият касб этишини таъкидлаб, кўрик-танлов иштирокчиларига омад тилади.
Танловнинг асосий мақсади “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакилларини тажрибасидан фойдаланиш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган ижтимоий фаол бўлган нуронийларни рағбатлантиришдан иборат.
Кўрик-танловнинг туман босқичида нуронийлар томонидан маҳалаларда амалга оширилган ишлар тадбирда иштирок этган ёшларга ўрнак бўлди десак муболаға бўлмайди.






