Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида муҳокама учун жойлаштирилди.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишлари мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.






