Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилишди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди. (https://t.me/qonunchilikpalatasi/16285) Таъкидланишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғишларида тегишли вазирлик-идоралар вакиллари, соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан моддама модда кўрилди, такомиллаштирилди ва қатор муҳим ўзгартиришлар киритилиб, маромига етказилди.