Бугун, 14 август куни Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда 8-10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Humo Arena" спорт мажмуасида шотакан каратэ-до спорт бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Косонсой туман ҳокимлиги ҳамда спорт мактаби билан биргаликда ўтказилган мусобақада 5-18 ва ундан юқори ёш тоифаларида Тошкент, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 300 нафарга яқин ўғил ва қизлар иштирок этдилар.

Якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Косонсой, 2-ўринни Шаҳрихон тумани ҳамда 3-ўрин Қибрайдан ташриф буюрган каратэчиларга насиб этди.

Мусобақада Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, бугунги кунда юртимизда спорт соҳаси ривожланиб бораётгани, бу эса спортчилар орасидан кўплаб ғолиблар етишиб чиқаётганини таъкидлаб, ғолиб спортчиларга медал, диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.