Бугун Намангандаги Маърифат масканида давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлган 15 нафар ҳамюртимизга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.
Улар орасида Косонсой фарзандлари - "Шуҳрат" медали билан Аппаков Мусахон Пулатович ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан Султонова Маъмура Рахмановналар ҳам бор.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари билан обрў-эътибор топган бу инсонларни бутун вилоят аҳли номидан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.
Бутун Косонсой фаоллари ва жамоатчилиги ҳамюртларимизни ушбу юксак мукофотлар билан қутлаймиз.






