Ассалому алайкум азиз юртдошлар, қадрли косонсойликлар!

▫️Авваламбор, бугунги қувончли айёмда бутун юртдошларимизни, косонсойликларни Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

▫️Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланишга, аҳоли турмуш тарзи яхшиланишига хизмат қилиб, ушбу ютуқлар халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилмоқда. Қувонарлиси, ислоҳотлар халқимиз ҳаётида яққол ўз аксини топмоқда.

▫️Ўтган 32 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

▫️Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

📌 Қадрли тумандошлар! ▫️Барчангизни "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий қутлайман!

▫️Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, олдимизда турган барча соҳаларда улкан вазифаларни рўёбга чиқаришда олиб бораётган масъулиятли ишларингизда зафарлар ёр бўлсин! ▫️Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

▫️Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

☑️ Мустақиллигимиз абадий бўлсин!