Бугунги кунда ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг фаоллар залида умумтаълим мактаблари директорлари ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарлари, туман ИИБ масъул ходимлари иштирокида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик масалалари юзасидан кенгайтирилган  муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев томонидан масъул мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.