Янгиликлар
"Ёшлар маркази"да "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида маҳалла ёшлари ўртасидаги "Заковат" интеллектуал турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
🥇1-ўрин Учқўрғон тумани жамоасига;🥈2-ўрин Янги Наманган тумани жамоасига;🥉3-ўрин Косонсой тумани вакилларига насиб қилди.
Шунингдек, ҳар бир вилоятдан 1-2-3-ўринни қўлга киритган жамоалар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
👨⚕️ 👩⚕️ Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек эзгу вазифани шараф билан бажариб келаётган барча тиббиётчилар - фидойи шифокорлар, қўли енгил ҳамширалар, саришта кичик бўғин ходимларини ҳар қанча эътироф этсак, шунча оз.
👏 Касб байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарам тиббиёт ходимлари!
🤲 Сизларга Яратгандан мустаҳкам саломатлик, оилангизга шодумонлик, хайрли ишларингизда ривож, куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз.
Элимиз ва яқинларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинглар!
✅ Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиббиёт ходимлари!
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан бугун Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида Косонсой туманида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Шодиёнада туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, йиғилганларга самимий тилаклар билдирди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда туман маданият бўлими хонандалари иштирокидаги байрам концерти йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир.
Муҳтарам Президентимизнинг Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш юзасидан 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли фармони ва ПҚ-176-сонли ҳамда жорий йилнинг 28 сентябрда ПҚ-319-сонли қарорлари тасдиқланган.
Қарорнинг 1-иловасига мувофиқ дастлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Шунга асосан Наманган вилоятининг Косонсой ва Чуст туманларида эксперимент тариқасида Ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар дастлаб йўлга қўйилиши белгиланган ва танлаб олинган.
Бугун Наманган вилоятида эксперимент тариқасида олинган, замонавий шароитларга эга илк «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Косонсой туманида очилди.
Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида туман Кенгаши раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида Косонсой туманида 2023 йилнинг ўтган даврида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг бажарилиши юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи, Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди раисининг 2023 йил 9 ой давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида, Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 йилдаги ПҚ-118-сон қарорининг туманда ижроси, Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Аҳмедованинг 2023 йил ноябрь ойида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиеванинг 2023 йил давомида депутатларнинг фаолияти ҳамда депутат сўровларига ўз вақтида жавоб берилиши таҳлили бўйича ҳисоботи, Косонсой туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг маҳаллий бюджетнинг 2023 йил 3-чорак даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида ахбороти тингланиб, ҳал этиш юзасидан масъулларининг ҳисоботлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.











