Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан бугун Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида Косонсой туманида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Шодиёнада туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, йиғилганларга самимий тилаклар билдирди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда туман маданият бўлими хонандалари иштирокидаги байрам концерти йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир.






