Мустақил Ўзбекистон конституцияси 1992 йилнинг 8 декабрь куни XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган.

▫️2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди.

📌 Азиз ҳамюртлар!

▫️Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ тарихий сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллик байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Конституция мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётимиз гарови, кучли фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий давлат қуриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Конституциямизда белгилаб олинаётган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида барча ўзбек халқига келажакка ишонч, мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик ва самарали меҳнат тилаб қоламиз!

☑️ Ватандошларимизга бугунги айём қутлуғ бўлсин!

Косонсой туман ҳокимлиги

Наманган вилояти маданият бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Қуранбоев Нурбек Қаҳрамон ўғли Косонсой туманидаги 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори этиб тайинланди.

Нурбек Қуранбоев 1992 йилда Косонсой туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Косонсой тумани 4-сонли болалар мусиқа ва санъати мактаби ўқитувчилигидан бошлаган.

2021-2023 йилларда Косонсой тумани Қўқумбой маданият маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти Маданият бошқармасида иқтисодий таҳлил ва давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётган эди.

Косонсой туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган "Ўзбекистон" маҳалласининг "Янгишаҳар" кўчасида жойлашган 51-сонли мактаб биноси ҳамда жиҳозлари эскиргани, ўқувчилари сони кўпайгани натижасида ўринлар етишмаслиги кўплаб ўқувчилар таълим олишига таъсир қилмай қолмасди.

Ниҳоят, бу муаммога ечим изланди. Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафасида инвестиция дастури асосида 3 млрд 586 млн. сўм маблағ эвазига 180 ўринли янги, замонавий мактаб қуриб битказилди. Натижада, 136 нафар ўқувчи ёшларга ўз маҳалласидаги янги мактабда таълим олиш имкони яратилди.

Филиалнинг очилиш маросимида туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

– Эртанги кунимиз, фаровонлигимиз фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ, - дейди туман ҳокими ўз сўзида.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мактаб ичида кичкинтойлар учун гуруҳ ташкил этилди. 23-сонли давлат таълим ташкилотига қарашли, UNICEF томонидан ташкил этилган мазкур альтернатив гуруҳларга ушбу маҳалладаги боғча ёшидаги болалар қамраб олинди.

Бугун, Косонсой тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қорасув” ҳамда “Жар” маҳаллалари фуқаролари билан сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Қодиров, Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Э.Тошпўлатов, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабулда 9 та фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушиб, шундан 2 таси ўрнида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар муддати бўйича ижрочиларга йўналтирилди.

Шунингдек, қабулдан сўнг мутасаддилар билан бирга маҳалланинг “Ёшлик-1”, “Ёшлик-2” кўчаларидаги айрим хонадонларга кириб, суҳбатлашилди.“Ёшлик-2” кўчасидаги электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида мазкур кўчага 6 дона темир бетонли таянчларни ўрнатиш ва тармоқ тортиш бўйича электр тармоқлари корхонасига вазифа белгилаб берилди.

Мазкур кўчада яшовчи фуқаро Каримов Равшаннинг мурожаатига асосан хонадон ҳолидан хабар олиниб, озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бахтиёр Баҳромжонович 1985 йил Наманган вилоятида туғилган. 

У 2007 йили Наманган муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган (бакалавр). 2008 йилдан бошлаб йўл хўжалиги бўйича бир нечта масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси марказий аппарати Автомобиль йўллари қуриш, таъмирлаш ва йиғма-таҳлил бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Мазкур тайинлов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг 2023 йил 29 ноябрдаги тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.