2020 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни Охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни  оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда. Оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонликни ҳам назарда тутиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан жарожатлри етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланганлигини. ЖКнинг      103-моддасида эса шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, 121-моддасида шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш учун қатъий жазо чоралари белгиланган. Жиноят кодексига киритилган янги 1261-моддасида эса оилавий (маиший) зўравонлик учун  жазо чоралари кучайтирилди. Бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир қилинмоқда.

         Вилоятимизда оилавий зўравонликга учраган хотин-қизларнинг ҳисоби олиб борилмоқда. Уларга ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ИИБ) томонидан ҳимоя ордерлари берилиб, моддий, маънавий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Айниқса жамиятимизда қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида яшаётган хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатлари қўпроқ учрамоқда. Қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини маслаҳат берамиз. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг  мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.  Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.

Наманган вилоятида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган судлар, ИИБ, адлия бошқармаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қабул қилинган “Вилоятда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган” қўшма қарор, вилоят суди, вилоят Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунсиз (шаръий) никоҳларни олдини олиш борасидаги ишларимизни самадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Асосий қонунимиз  бўлган Конституциямизнинг 76-моддасида Оила  жамиятнинг  асосий  бўғини эканлиги  ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Наманган вилояти суди айнан мана шу тамойилларга асосланган ҳолда ҳамда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари барча ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари  ва м.ф.й фаолларни билан ҳамкорликда иш юритмоқда.

Биз келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўришимиз лозим.

22 декабрь - Энергетиклар куни муносабати билан Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар соҳа ходимларини масъулиятли ишларида муваффақият тилаб, касб байрамлари билан муборакбод этди.

Байрам тадбири давомида бир гуруҳ илғорларга ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тантанада санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.

Барча соҳа вакилларини бугунги касб байрами билан табриклаймиз. Энергетика соҳасида меҳнат қилаётган энергетикларга машаққатли касбларида куч-қувват ва соғлиқ-саломатлик тилаймиз!

Бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудлари қаторида Косонсой туманида янги йил байрами олдидан байрам ярмаркалари ташкил этилди.

Косонсой тумани ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида Марказий деҳқон бозорида ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси доимий фаолиятда, сифат ва нарх-наво эса назоратда.

Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тортиб озиқ-овқат маҳсулотларигача арзон нархларда аҳолига тақдим этилмоқда.

Бугун Косонсой туманидаги миллий маданият марказида туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, дилдан мулоқот қилди.

Очиқ мулоқотда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Учрашувда турли соҳалардаги фаол ёшлар ўзларининг ташаббус ва таклифлари билан раҳбарларга юзландилар. Айрим масалаларга ўз ўрнида ечим топилган бўлса, бошқа масалалар ижро учун йўналтирилди.

Очиқ мулоқотдан сўнг, туман раҳбарлари ва ёшлар дастурхон устида тўпландилар. Бир пиёла чой устидаги маданий тадбирда сўз олган туман ҳокими жорий йилда ёшлар соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида корхона ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар, мактаб ва туман “Камалак” ва ёшлар иттифоқи сардорлари, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақа совриндорлари, маҳаллалардаги энг намунали ёшлар етакчилари ҳамда “Мен санъатни танлайман” танлови ғолиблари туман ҳокимлигининг диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муаммоларни ечиш ва ижтимоий ислоҳотларда ўзига ҳос юксалиш жараёни авж паллада.

Бу борадаги ислоҳотларда Косонсой туман "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг ҳам ўзига хос ўрни ва роли катта бўлмоқда.

Косонсой туман "Юксалиш" маҳалласи "Олтин мерос" кўчасида яшовчи 11 ёшли Зиннура бахтсиз ҳодиса сабабли касалликдан тўшакка ётиб қолди. Автоҳалокатгача 10-сонли мактабнинг 5-синфида ўқиган Зиннуранинг орзу-умидлари катта. У батамом тузалиб, яна мактабга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун, Косонсой туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Ж.Мамадалиев Зинунарининг  яшаш хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Онаси билан мулоқотда оиладаги камчиликлар, муаммолар ҳақида суҳбатлашилиб, бир қатор масалаларда ёрдам кўрсатиш режалаштирилди.

Зиннурага олиб борилган совға эса уни хурсанд қилиши табиий.