Бир эмас уч Наманган бренди Узтекстилпром ўтказган сўров якунларига кўра Йил бренди номинациясини қўлга киритди.

#yil_brendi 🏆 2023 йилнинг Сифатли ва юқори дидли дизайнга эга Эркаклар кийими миллий бренди номинациясида жами 4468 та овоздан 2063 та овоз йиғиб ADIM бренди мутлоқ ғолиб бўлди.

#yil_brendi 🏆 2023 йилнинг Уй тўқимачилик маҳсулотлари миллий бренди номинациясида жами 4223 та овоздан 3363 та овоз билан NT Holding home textile бренди мутлоқ ғолиб бўлди.

#yil_brendi 🏆2023 йилнинг Момиқ сочиқ маҳсулотлари миллий бренди номинациясида жами 3356 та овоздан 1899 та овоз билан Art Soft бренди мутлоқ ғолиб бўлди.

⭐️ ADIM, NT Holding home textile, Art Soft брендларини табриклаймиз ва миллий брендлар ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишига тилакдошмиз!

Сизни, сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни кириб келган Янги 2024 йил билан самимий муборакбод этамиз!

Барчангизга узоқ ва сермазмун умр, мустаҳкам соғлиқ, ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!

«Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» Янги Ўзбекистонимиз учун Ватанимиз тарихидаги энг эзгуликларга бой йиллардан бири бўлиб қолсин!

Хонадонингиздан файзу барака, ҳузур-ҳаловат, яхшиликлар аримасин!

Ҳурмат билан, Косонсой тумани ҳокимлиги

2024 йилнинг 1 январь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Косонсой туманида 6 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди туман туғруқ комплекси маъмурияти. (https://t.me/kosonsoyhokimligi) Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 3 нафари ўғил бола, 3 нафари эса қиз бола бўлиб, 2024 йилнинг биринчи чақалоғи соат 03:00 (қиз бола) туғилди.

Бош қомусимизнинг 2-моддасида давлат ҳалқ иродасини ифода этиб, уни манфаатларига хизмат қилиш, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги аллоҳида белгилаб  қўйилган. Бугунги кунда мазкур конституциявий принцип  давлат сиёсатининг асосига айланди.

 

Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида одамларни ташвиш-муаммоларини ҳал этиш уларни хаётдан рози бўлиб яшашига етарли имконият ва шарт-шароит яратилмоқда. «Халқ давлат идораларига эмас. Давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойиллари асосида иш юритиш ҳар биримизни муқаддас бурчимиздир.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлимига, 2023 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 46 та шундан 13 та мурожаат электрон шаклда ва 33 та мурожаат ёзма шаклда келиб тушган.

Келиб тушган аксарият мурожаатлар Жисмоний шахслар томонидан йўлланган бўлиб, ўз муаммоларини баён этиб иш хақи масаласида 1-та, болалар нафақасини сўм пластик картага ўтказишда ёрдам сўраб 1 та, уй-жой олишга ипотека кредити ажратиш масаласида 35-та, ички йул ва кўчаларни таъмирлаш ва асфальтлаш масаласида 9 та мурожаат келиб тушган.

 

Бўлимга келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида 5 та мурожаатда кўтарилган муаммолар ўз ечимини топган ва 41 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслаҳат орқали мурожаатда кўтарилган масалаларга тушунтириш бериш орқали ижобий ҳал этилган.

 

Жумладан, тумандаги Ўзбекистон МФЙда яшовчи фуқаро Маткаримова Насиба Мухамадолимовна Ўзбекистон ОШПда ишлаб, фаррошлик иш ҳақини иш ҳажмига қараб оширилиб беришида ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан белгиланган тартибда жойига чиқиб ўрганиб, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ижобий ҳал этилган;

 

“Янгийўл” МФЙ, “Сунбула” кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Сайдахмедова Камола Бахтиёр қизи икки нафар фарзандига ҳисобланган 2023 йил ноябр ойи бола пули сўм ёки пластик картасига тушириб беришда амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, “АТ Халқ банки” Наманган вилоят Косонсой туман филиали орқали болалар нафақаси пулини сўм ёки пластик картасига юклаб бериш орқали ижобий ҳал этилди.

 

“Тагижар” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Ҳапизовнинг маҳалла фуқарола йиғини кўчаларини асфальтлаш масаласида маслаҳат бериб ҳал этиш учун ёрдам сўраган. Ушбу мурожаатда кўтарилган масалани ҳал этишда талабгор томонидан «Опен бюджет» порталига таклиф киритиш ва овоз тўплаш натижаларига кўра амалга оширилиши тўғрисида ҳуқуқий маслаҳат берилган.

 

Шунингдек, уй-жой олиш учун субсидия ажратиш масаласида фуқаролар Қ.Ҳасанова, М.Аббосова, Л.Ирисова ва бошқалар томонидан қилинган мурожаатларга ҳуқуқий маслахат орқали кутарилган масалаларни ҳал этиш тушунтирилган.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон ташвиш-муамолари ва манфаатлари мужассамлигини назарда тутиб уларга ечим топиши доимий эътиборимизда.

 

Ю.Камолов,

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

Бугун халқ депутатлари Чортоқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, кейинги йилларда туманда амалга оширилган кенг кўламли амалий ишлар, эришилган ютуқлар баробарида галдаги вазифаларга батафсил тўхталди.

Шундан сўнг депутатлар вилоят ҳокимининг Отаходжаев Анвар Хожахановични бошқа ишга ўтиши муносабати билан Чортоқ тумани ҳокими лавозимидан озод этиш, ҳамда Саттаров Илҳомжон Раҳимжановични Чортоқ тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати